Ўзбекистон

Юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли Фармони қабул қилинди.

Юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони билан Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

 

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини (кейинги ўринларда – Ихтисослаштирилган филиал) тугатиш ҳамда унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси Академияга ўтказилади.

 

Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

 

  • таълим олувчиларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя қилиш маданияти билан уйғунлашган юксак маънавий, психологик, таҳлилий ва касбий сифатларни ривожлантиришнинг самарали тизимини жорий этган ҳолда жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш;
     
  • махсус касбий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган дастурлар асосида тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
     
  • коррупцияга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳаларида махсус ўқув дастурлари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
     
  • жиноятларни тергов қилиш методикаси ва тактикасини самарали белгилаш асосида жиноят ишлари бўйича мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини таълим жараёнига татбиқ этиш;
     
  • ўқитишнинг замонавий шакллари, педагогик ва ахборот технологиялари асосида назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан, масофавий таълим шаклида таъминлашга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этиш;
     
  • прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, қонунийликни таъминлаш юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг яхлит тизимини ташкил этиш;
     
  • юқори малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг энг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли асосда, шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
     
  • жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини, шу жумладан, терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида уларнинг алоҳида турлари кесимида таҳлил ва диагностика қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини услубий ва консультатив таъминлаш;
     
  • суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида узлуксиз халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, ўқув жараёнига хорижий мамлакатлар етакчи ўқув ва тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилиш.
custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"