Cаломатлик

Грипп билан коронавирусни қандай фарқлаш мумкин?

Хорижлик олимлар бу бўйича маълумот беришди.

Грипп билан коронавирусни қандай фарқлаш мумкин?

 

Шу кунларда кўплаб мамлакатларда грипп эпидемияси авж олмоқда. Бироқ бу хасталик белгилари “омикрон” штамми аломатлари билан деярли бир хил. Хўш, тиббий таҳлилларсиз ушбу касалликларни бир-биридан қандай фарқлаш мумкин? Хорижлик олимлар бу борадаги хулосалари билан ўртоқлашди. 

 

Уларнинг фикрича, грипп вирусининг инкубация даври анча қисқа — 1-2 кунни ташкил этади. Коронавируснинг яширин муддати эса узоқроқ —  4-6 кун давом этади. Демак, гриппга чалинган бемор билан мулоқотдан бир кун ўтиб, бетоб бўлиб қолсангиз, сизга ҳам мазкур инфекция юққани эҳтимоли юқори. 


Қолаверса, одатий грипп кўпинча мушак, бўғим ва суяклар ҳамда бош оғриғини келтириб чиқаради. 

 

Ҳар икки хасталик тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, томоқ оғриғи, йўтал ва умумий ҳолсизлик билан бошланади. Бурун оқиши ва 37 даража атрофидаги иситма эса бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларга хос. Лекин аниқ ташхис учун ПЗР-тест талаб этилади. 

 

Шунга қарамай, ҳар икки касалликнинг енгил шаклларида стационар муолажа чоралари бир хил: ётоқ режими, кўпроқ суюқлик ичиш, ҳарорат 38 даражадан ошганда ва бош оғриганда иситма туширувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар ичиш талаб этилади. Энг муҳими, уй шароитидаги муолажалар камида бир ҳафта давом этиши керак.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.