Ўзбекистон

18 га тўлган фарзандининг пости учун қишлоқдаги ота-онаси жавоб бериши керак эмас

“Сўз эркинлиги” дея бонг урилаётган бир пайтда журналистларнинг ўзи қолиб, ота-оналарининг безовта қилиниши қанчалик тўғри?

18 га тўлган фарзандининг пости учун қишлоқдаги ота-онаси жавоб бериши керак эмас

 

Эрта тонгда дадам қўнғироқ қилди. Одатда, дадам азонда ёки кеч бўлганда зарур ишлари бўлмаса, бизни безовта қилмайди. Минг ҳавотир билан саломлашдим. Салом-аликдан сўнг, дадамнинг илк гапи:

 

— Қизим, тинчмисизлар? Опанг ҳам яхшими, — деган гап бўлди. Дадам зиёли инсон бўлгани учун гап нима ҳақидалигини англагандек бўлдим.  — ...Майли, тинч бўлинглар, ҳар бир мавзуга эҳтиёткорлик билан қаранглар, — дея алланечук хавотир билан гапини якунладилар. Демак, кеча икки журналист билан боғлиқ вазият фарзанди журналист бўлган ҳар бир ота-онанинг юрагини беҳаловат қилган аниқ...

 

Журналистларнинг ички ишлар органлари ахборот хизматларига боғланиши бу масаланинг (ҳуқуқий) ечими эмас

 

Кеча кун давомида Oyina.uz портали бош муҳаррири ўринбосари Инобат Аҳатова ҳамда Gazeta.uz нашри фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровнинг ижтимоий тармоқларда билдирган фикри учун яқинлари ИИБ ходимлари томонидан чақирилгани жамоатчилик фаоллари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа, блогер ва Адлия вазирлиги ходими Шаҳноза Соатова, журналист Азиза Қурбонова ҳам фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

 

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳам ҳолат юзасидан шахсий фикрларини билдириб,  ҳаммаси қонуний бўлиши керак ёки турли усуллар билан фуқароларни безовта қилишни қонун билан тақиқлаш кераклигини таъкидлади.

 

“Бир неча бор телекўрсатувлар ва босма нашрлардаги чиқишларимда бу ҳақда кўп бор таъкидлаган бўлсамда, яна бир бор такрорлайман — оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки ахборот олишига монелик кўрсатиш ҳолати бўйича жавобгарлик масаласи қонунларда аниқ ва тиниқ мустаҳкамлаб қўйилиши керак. 

 

Журналистларнинг ички ишлар органлари ахборот хизматларига боғланиши бу масаланинг (ҳуқуқий) ечими эмас.


Яъни хоҳ ОАВ вакили бўлсин, хоҳ оддий фуқаро бўлсин ижтимоий тармоқларда билдирган фикри учун давлат органлари томонидан расмий чақирув юборишдан бошқа барча ноқонуний усуллар билан безовта қилинишини қонун йўли билан тақиқлаш лозим”, — деди Олимжон Ўсаров. 


Дард устига чипқон 

 

Блогер Хушнудбек Худойбердиев Twitter саҳифасида буни “ўзи халқнинг сабр-косаси тўлиб турганда, дард устига чипқондек” бўлиб тургани ҳақида ёзди.  

 

Инобат Аҳатованинг (иккинчи) пости, яъни  воқеалар хронологияси ҳақида маълум қилганидан сўнг кўпчиликнинг хавотири бироз тарқагандек бўлди. Журналист блогерлар, фейсбук фаолларининг ҳам реакциялари жуда тез бўлганини таъкидлаб, ҳамжиҳатлик, қўллов учун дўстлари, фаолларга алоҳида миннатдорлик билдирган. 

 

“...Мен билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов боғланиб, вазият ҳақида суриштирди, ҳолатга аниқлик киритишини билдирди. Самарқанд вилоят ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев ҳам алоқага чиқиб гаплашди.

 

Бу онам билан суҳбатлашган ички ишлар ходимининг хатоси эканлиги айтилди. Ваҳимага ўрин йўқлиги, тизимда тажрибасиз ходимлар ҳам борлиги айтилиб, юзага келган вазият учун узр сўрашди. 

 

Куннинг иккинчи ярмида мен билан туман ИИБ бошлиғи Баҳодир ака исмли инсон боғланиб, юзага келган вазият учун ходимлари номидан узр сўради. Аввало, ваҳимага тушган ота-онам, оиламга вазиятни тушунтириши, уларни овора қилгани учун ўзларидан узр сўраши кераклигини айтдим. Баҳодир ака онам ва акамга қўнғироқ қилиб ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилибди ва улардан юзага келган вазият учун узр сўрабди.

 

Ғиёсов баёнотига кўра, бу ҳолат ҳудудий ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан жамоатчилик фаоллари томонидан жамиятдаги турли ҳодисаларга ҳамда вақтинчалик қийинчиликларга холис ёндашишлари сўраб, яқинларим билан суҳбат уюштирилган. Бу жумлалар мазмунини унчалик тушунмадим, очиғи.

 

Айнан қайси постимга нисбатан бу суҳбатлар бўлди, деган саволимга аниқ жавоб бўлмади. Пост ҳам эмас оддий изоҳ, бошқа инсоннинг пости остидаги коммент деган мужмал жавоблар олдим. Скрин ва линк сўрадим, беришмади.
Қисқаси, бугунги воқеалар хронологияси шулардан иборат. Бефарқ бўлмаган барчага раҳмат. Умид қиламан бу вазият ҳеч бирингиз билан такрорланмайди. Яқинларингизни асранг!”, — дея постини якунлаган Аҳатова. 

 

Тан олайлик, қишлоқ шароитида одамлар эшик тақиллатиб келган ҳар қандай формали ходимдан чўчишади. Салом ҳам бериш эсдан чиқиб, меҳмонни “тинчликми” дея қарши олади. Шундай экан, бугун эркин сўз, эркин фикр дея бонг ураётган бир паллада журналистларнинг ўзи қолиб, ота-оналарнинг безовта қилиниши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайдиган ҳолат. Шундай экан, ҳақ сўзни айтаётган журналист ва блогерлар (айниқса, уларнинг ота-она ва яқинлари)ни безовта қилишни бас қилиш вақти келди.

 

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"