Россиялик сайёҳлар бу йил кўпроқ Ўзбекистонни танлади
Авиачипта сотувчилари 2022 йилги энг оммабоп йўналишларни эълон қилди

Авиачипта сотувчилари 2022 йилда Россияда қайси йўналишлар оммалашганини эълон қилди. Бу йил россияликлар яқин чет давлатларига парвоз қилишни танлаган.
Бу борада Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон энг юқори ўринларда турибди. Топ-10 таликка, шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, БАА ва Грузия кирган.
Россиядан учган сайёҳларнинг 17,22 фоиз Тожикистонни танлаган. Чипта нархи эса ўртача 11 фоизга ўсган. Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистонга авиачипталар нархи эса, аксинча, пасайган.








