Таълим

Мен раҳбарман, ходимларим ойлигини оляпти, ишлайдида деётган бўлсангиз, бу — катта хато

Ҳафтанинг ҳар кунига дарс қўйиб ўқитувчини жазолаш керак эмас.

Мен раҳбарман, ходимларим ойлигини оляпти, ишлайдида деётган бўлсангиз, бу — катта хато

 

Telegram'даги "Xalq ta‘limi Info" канали админи Улуғбек Пўлатов ўқитувчилар билан муносабат ўрнатиш кераклиги ва ҳафтанинг ҳар кунига дарс қўйиб уларни жазолаш шарт эмаслиги ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди. 

 

"Ўқитувчиларнинг методик кунлари бекор қилингач, айрим тоифадаги "раҳбарлар" ўқитувчилар дарсларини энди ҳар кунга бўлиб ташлаймиз, хатто бошланғич синф ўқитувчиларига ҳафтанинг шанба кунига дарс қўямиз шунда ўқитувчилар бир соат дарс учун ҳам ишга келишга мажбур бўлишади деган фикрга борибди.

Тушунинг бундай усул билан сиз ҳеч қачон яхши натижага эришолмайсиз. Бир бизнес вакили айтганидек, агар сиз, мен раҳбарман, ходимларим ойлигини оляпти, ишлайдида деётган бўлсангиз, бу — катта хато", — дейди у.

 

Улуғбек Пўлатов, шунингдек, камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш мумкинлиги, ўқитувчиларни ҳар куни мактабга чақириб, кечгача ушлаб ўтириб ҳеч қандай натижага эришолмасликни қайд этган.

 

"Эсингизда бўлсин, ходимингиз сиз ойлик тўлаётган вақтдагина ишлайди. Яъни, соат 8 дан 2-3 гача. 3 дан кейин сиз ҳам керак эмассиз, мактаб ҳам. Мактабда таълим сифати кўтариладими, тушадими унга қизиқ бўлмай қолади.

Шунинг учун ходимлар билан муносабат ўрнатинг. Уларга имконият бериб кўринг. Баъзида вақтлироқ уйига рухсат беринг. Аммо шунга яраша ўзингиз қўяётган талабларни бажаришни ҳам секин аста уларга ўргатинг.

Вазиятга, СанПин талабларига қаранг, ҳаммаси жойидами демак ўқитувчининг қайсидир куни бўш қолса ҳеч нарса қилмайди. Мана сенларга деб ҳафтанинг ҳар кунига дарс қўйиб уларни жазолаш шарт эмас.

Ўқитувчи мактабини яхши кўриши керак. Ундан безиши керакмас. Мактаб раҳбарлари эса бунга кўмакчи бўлиши лозим. Ана ўшанда ходимлар соат 3 дан кейин ҳам мактаб ҳақида ўйлашни бошлашади. Шундагина мактаб ривожланади", — дея мулоҳазасини якунлаган.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"