Сиёсат

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ олимларни мукофотлади

Президент "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ олимларни мукофотлади

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ–3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2022 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига асосан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун:

 

Биринчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

 

фан ва техника соҳасида:

Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевичга – «Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;

 

адабиёт соҳасида:

Каримов Наим Фатиховичга – «Абдулла Қодирий замондошлари» асари учун;

 

санъат ва меъморчилик соҳасида:

Аликулов Алишер Махмудовичга – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Шон-шараф» музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун.

 

Иккинчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

 

фан ва техника соҳасида:

Квинт Владимир Львовичга – «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: «Тузуклар»га изоҳлар» илмий монографияси учун; 

санъат ва меъморчилик соҳасида (санъат ва меъморчилик соҳасида кўзда тутилган 1 та иккинчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2022 йил учун истисно тариқасида 2 та иккинчи даражали Давлат мукофоти берилиши белгилансин):

 

Миртаджиев Джалалитдин Турсуновичга (марҳум) – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ва бир қатор хорижий мамлакатларда ишланган ҳайкалтарошлик асарлари учун;  

 

Мухаммеддинов Нажимаддинга – «Гулла-яшна, Ўзбекистоним!» симфоник поэмаси, «Айжамал» балети ва «Гулойим» операсига ёзилган мусиқий композициялари учун.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ олимларни мукофотлади | Zamon.uz