0

2022 йилда ўлдирилган журналистлар сони максимал даражага етди

Энг кўп ОАВ ходимлари Украинада ҳалок бўлган.

2022 йилда ўлдирилган журналистлар сони максимал даражага етди

 

Халқаро Журналистлар Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан қабул қилинган декларациясига кўра, 2022 йилда ўлдирилган журналистлар сони максимал даражага етди.

 

Жорий йилнинг 1 январидан буён 67 нафар ОАВ ходимлари ҳаётдан кўз юмган, бу ўтган йилга нисбатан 20 нафарга кўп. Журналистлар ҳалок бўлган мамлакатларнинг қайғули рейтингида биринчи ўринда Украина турибди. Россия босқинининг бошидан бери бу ерда 12 киши ҳалок бўлди. Ундан кейинги ўринларда Мексика (11 нафар журналист). Гаитида 6 та масс-медиа вакили ўлдирилган.

 

Қайд этилишича, сиёсий репрессия қурбонига айланган журналистлар сони ҳам ошган. Ҳозирда 375 нафар оав ходимлари панжара ортида. Хитой ва унинг Гонконгдаги иттифоқчилари 84 нафар қамоққа олинган журналистлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Мянма (64), Туркия (51), Эрон (34), Беларус (33), Миср (23), Россия ва босиб олинган Қрим (29) Саудия Арабистони (11), Яман (10), Сурия (9) ва Ҳиндистон (7) кейинги ўринларда турибди.

 

“Журналистикани ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш вақти келди", — дейилади баёнотда.

 

Шу мақсадда Халқаро Журналистлар Федерацияси БМТнинг навбатдаги Бош Ассамблеясида Журналистларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияни овозга қўйиш ниятида.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"