Иқтисодиёт

Йил бошидан буён ишбилармонлик фаоллашганми?

Ҳудудлар ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Йил бошидан буён ишбилармонлик фаоллашганми?

 

Ўзбекистон ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) ҳисоблаб чиқилади.

 

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январидан 30 ноябригача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2%га ошган.

 

Жумладан, Фарғона (34,2%), Самарқанд (34,0%), Бухоро (32,6%), Жиззах (31,7%), Сирдарё (29,6%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида (31,9%) ва Тошкент шаҳрида (42,7%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

 

Бюджетга солиқ тушумларининг ўсиши барқарор тенденцияни сақлаб келмоқда.

 

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 11 ойи давомида солиқ тушумларининг ўсишига: қўшилган қиймат солиғи (32,6%) ва айланмада олинадиган солиқ (44,4%) катта таъсир кўрсатди. Шунингдек, йил бошидан буён ташкилотлар томонидан тўланган даромад солиғи 53,8%га кўпайди.

 

Шу билан бирга, солиқ тушумларининг ўсишига янги тадбиркорлик субъектларининг 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14,4%га кўпайиши таъсир кўрсатди.

 

Шундай қилиб, йил бошидан буён 82 мингдан ортиқ янги хўжалик юритувчи субъектлари ташкил этилди, уларнинг энг кўпи Самарқанд (9 332), Фарғона (7 951), Қашқадарё (7 470), Тошкент (6 325), Хоразм (5 240) вилоятларида ва Тошкент (14 408) шаҳрида рўйхатга олинган.

 

Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 38,6%га ошди. Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Андижон (60,7%), Жиззах (55,1%), Сирдарё (46,7%), Фарғона (41,0%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (41,3%) ва Тошкент шаҳрида (42,9%) кузатилди.

 

Умуман олганда, божхона тўловларидан тушадиган даромадларнинг ошишига 2022 йил январь-ноябрь ойларида импорт ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,7%га ўсиши таъсир кўрсатган асосий омил бўлди.

 

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 30 ноябрга қадар товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4%га ошган. Экспортнинг сезиларли ўсиши Сирдарё (40,4%), Андижон (38,5%), Навоий (27,1%), Наманган (25,9%), Самарқанд (25,6%) вилоятларида ва Тошкент (40,5%) шаҳрида кузатилди.

 

Ўзбекистонда товарлар экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари ошгани билан изоҳланади.

 

Экспортнинг камайиши Сурхондарё (-21,0%), Бухоро (-3,4%), Жиззах (-2,9%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (-12,0%) кузатилди.

 

Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,7%га ошди.

 

Кредитлар бериш ҳажми Фарғона (28,9%), Самарқанд (23,6%), Тошкент (22,4%), Андижон (10,0%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (20,7%) ва Тошкент (12,7%) шаҳрида сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

 

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида амалга оширилган битимлар ҳажми 37,8%га ўсди. Биржа фаолиятининг сезиларли ўсиши Хоразм (56,4%), Жиззах (49,3%), Самарқанд (46,2%), Навоий (43,6%) вилоятларида ва Тошкент (46,9%) шаҳрида кузатилди.

 

Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши минерал ўғитлар, техник чигит, автомобиль бензини, дизел ёқилғиси, қурилиш ва хўжалик материаллари, ўсимлик ёғи, буғдой уни, буғдой, шакар, пахта толаси, қора ва рангли металлар, полиэтилен, полипропилен, этил спирти ва бошқа маҳсулотлар савдосининг кўпайиши ҳисобидан эришилган.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"