Ўзбекистон

Қиш мавсуми учун қанча озиқ-овқат маҳсулотлари захира қилинган?

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири маълумот берди.

Қиш мавсуми учун қанча озиқ-овқат маҳсулотлари захира қилинган?

 

Қиш мавсуми учун 600 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари заҳира қилинган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов маълум қилди.

 

Азиз Воитовнинг сўзларига кўра, қишда бориш қийин бўлган 250дан ортиқ аҳоли масканларида муҳим аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари етарли миқдорда захира қилинган.

 

Қайд этилишича, бу йил жами 23,5 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.

 

Етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари:

Сабзавот — 11,6 миллион тонна;

Полиз маҳсулотлари — 2,5 миллион тонна;

Картошка — 3,5 миллион тонна;

Мева — 3,0 миллион тонна;

Узум — 1,9 миллион тонна;

Дуккакли маҳсулотлар — 535,2 минг тонна;

Шоли — 515,5 минг тонна;

Ғалла — 7,2 миллион тонна.

 

Тоғли ҳудудлар ва чўл зоналарига бугунги кунгача ун 12,4 минг тонна, ўсимлик ёғи 1 622 тонна, шакар 1 828 тонна, гуруч 1 692 тонна, картошка 7,9 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.