Ўзбекистон

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

 

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, фуқаролардан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади. Маълумотларни рақамлаштирилганлик ҳолатини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текшириш мумкин.

 

Вазирлик меҳнат фаолиятини давом эттираётган ва тугатаётган фуқароларга ҳам мурожаат билан чиқди.

 

Меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз, унда иш жойингиздаги кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз ва меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларингизни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралади.

 

Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттирмаётган бўлсангиз, унда исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.

(Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.)

 

"Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори иш стажи ва иш ҳақига боғлиқдир. Қўшимча саволлар бўйича Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” 11-40 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин", — дейилади хабарда.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.