Жаҳон

Олимлар иссиқлик рекордлари янгиланишини прогноз қилмоқда

Жаҳон метеорология ташкилоти зудлик билан чора кўришни тавсия қилди.

Олимлар иссиқлик рекордлари янгиланишини прогноз қилмоқда

 

Иқлим офатлари, жумладан, экстремал тошқинлар, иссиқлик тўлқинлари ва қурғоқчилик 2022 йилда миллионлаб одамларга таъсир кўрсатди ва  миллиардлаб доллар зарар келтирди. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, буларнинг барчаси инсоннинг зарарли фаолияти натижасида келиб чиқадиган иқлим ўзгариши таъсирининг кучайиб бораётганидан далолат беради.

 

Ташкилот экспертлари янги ҳисоботда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва бу жараён мониторингини сезиларли даражада яхшилаш учун кўпроқ иш қилиш зарурлигини таъкидлашган. Бундан ташқари, ЖМТ иқлим ўзгаришига мослашиш учун қўшимча маблағ ажратишни тавсия қилган.

 

Сўнгги саккиз йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди. Ла Нина ҳодисасининг совутиш эффекти кетма-кет учинчи йил давом этаётгани 2022 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлмаслигини англатади. Яъни сайёрада ҳарорат йилдан-йилга кўтарилиб бораверади.

 

"Бу йил биз кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳамда озиқ-овқат, энергия ва сув хавфсизлиги ҳамда инфратузилмага путур етказган бир қатор драматик об-ҳаво ҳодисаларини бошдан кечирдик", — деди ташкилот Бош котиби профессор Петтери Таалас.

 

Профессорнинг қайд этишича, Покистон ҳудудининг учдан бир қисми сув остида қолган, бу эса катта иқтисодий йўқотишларга ва қурбонларга олиб келган. Хитой ва қатор Европа мамлакатларида, Шимолий ва Жанубий Америкада рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари кузатилди. Африкада узоқ давом этган қурғоқчилик ортидан минтақага гуманитар ҳалокат таҳдид солмоқда.

 

Профессор Тааласнинг ишончи комилки, халқаро ҳамжамият экстремал об-ҳаво ҳодисаларига тайёрлигини ошириши ва БМТнинг “Ҳамма учун эрта огоҳлантириш” мақсади яқин беш йил ичида бажарилишини таъминлаши керак.

 

Глобал мониторинг ва тизимларга инвестицияларни кўпайтириш ҳамда экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисаларига чидамлиликни ошириш Жаҳон Метеорология Ташкилотининг 2023 йилдаги устувор вазифаларидан бири бўлади.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Олимлар иссиқлик рекордлари янгиланишини прогноз қилмоқда | Zamon.uz