Cаломатлик

Қандли диабетни дори-дармонсиз даволаш мумкинми?

Бу бўйича олимлар тадқиқот ўтказди.

Қандли диабетни дори-дармонсиз даволаш мумкинми?

 

Хитой олимлари қандли диабетнинг 2-туридан дори воситаларисиз халос бўлиш йўлини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

 

Тадқиқотчилар фикрича, вақти-вақти билан оч юриш мазкур касалликни даволашга хизмат қилади.  Яъни бемор ҳар куни белгиланган соатдан бошлаб маълум муддат овқатланишдан тийилса, қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфи кескин камаяди.

 

Бу хулосани амалиётда тасдиқлаш учун қандли диабетнинг 2-турига чалинган 36 нафар бемор тадқиқотга кўнгилли сифатида жалб этилди.

 

Якунда олимлар томонидан тавсия этилган ўзига хос парҳез туфайли хасталарнинг 90 фоизи дори-дармонлар қабул қилишни камайтиришга муваффақ бўлди. Беморларнинг 55 фоизи эса камида бир йил давомида препаратлар муолажасини бутунлай тўхтатди.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қандли диабетни дори-дармонсиз даволаш мумкинми? | Zamon.uz