0

Пақилдоқлар болаларни кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум қилиши мумкин — мутахассис

ССВ огоҳлантириш билан чиқди.

Пақилдоқлар болаларни кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум қилиши мумкин — мутахассис

 

Инсон табиатан ўзига ҳам, яқинларига ҳам ёмонликни раво кўрмайди. Айниқса, фарзандларини турли фалокатлардан узоқ тутади. Аммо Янги йил арафасида авж олаётган “пақилдоқ”лар мавсумида бунинг акси кузатилмоқда. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот берди

 

— Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда “пақилдоқ” ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай болалар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекмоқда. Ҳатто беморлардан бир қисми лаҳзалик завқ учун умрбод ногиронликка маҳкум бўляпти.

Кўзнинг пиротехника воситалари таъсирида куйиши бир неча даражага бўлинади:

I даража(енгил куйиш)да кўз териси ва шиллиқ қавати қизариши, шишиши, эрозияланган юзалар шох пардада пайдо бўлиши кузатилади. Бу аломатлар кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

II даража(ўртача куйиш)да кўз шох пардаси ва конъюнктивасида пуфакчалар ҳамда шох парда юзасида хиралашиш пайдо бўлади .

III даража(оғир куйиш)да шох парданинг чуқур хиралашиши, қовоқлар некрози юз беради.

IV даража(ўта оғир куйиш) барча кўз тўқималарининг чуқур некрози билан кечади.

 

"Шулардан келиб чиқиб, ота-оналар ва азиз фарзандларимизни яна бир бор огоҳликка чақирамиз", дейилади хабарда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Пақилдоқлар болаларни кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум қилиши мумкин — мутахассис