0

Парацетамол савдоси тақиқланди

Дунёда дори-дармон танқислиги мавжудлиги айтилмоқда.

Парацетамол савдоси тақиқланди

 

 

Франция ҳукумати дори етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли парацетамолнинг онлайн савдосини январь ойи охиригача тақиқлади.

 

“Фақат парацетамолдан ташкил топган дори воситаларининг онлайн савдоси 2023 йил 31 январга қадар тўхтатилди”, — дейилади ҳукумат баёнотида.

 

Қайд этилишича, Францияда парацетамол асосидаги дори-дармонларни етказиб бериш билан боғлиқ кескин вазият олти ойдан ортиқ давом этмоқда, бу болалар учун мўлжалланган дори воситаларига ҳам тегишли.

 

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти грипп, респиратор синцитиал вирус ва коронавируснинг қишки тўлқини туфайли Парацетамол каби оддий оғриқ қолдирувчи воситаларга талаб ортиши ва маҳсулот етишмаслиги ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, дунёда антибиотиклар, хусусан, пенициллин ва амоксициллин етишмовчилиги мавжуд.

 

Коронавирус пандемияси даврида антибиотикларга бўлган талабнинг пасайиши ва етказиб бериш занжиридаги жиддий танглик компанияларни ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур қилди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"