Жаҳон

Швейцария Эронга дрон эҳтиёт қисмлари сотганми?

Мамлакат расмийси бунга ойдинлик киритди.

Швейцария Эронга дрон эҳтиёт қисмлари сотганми?

 

Швейцария Эронга тўғридан тўғри дронлар ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлари етказиб бермаган. Бу ҳақда Швейцария иқтисодиёт бўйича котибияти вакили Фабиан Майенфиш маълум қилди. 

 

Бундан олдин айрим ОАВда Эроннинг Shahed-136 учувчисиз қурилмасида 52 та хорижда ишлаб чиқарилган деталь борлигини ёзганди. Майенфиш Швейцария Эронга санкциялар туфайли маҳсулот экспорт қилмаслигини эслатиб ўтди.

 

"Ҳеч қандай тижорий саноат буюмлари етказиб берилмаган. Одатда бу товарлар учинчи давлатларда ишлаб чиқарилади ва бутун дунёга тарқатилади. Шундан келиб чиқиб, Эрон ушбу махсулотларни жаҳон бозоридан сотиб олган", — деган у.

 

Ғарб давлатлари Эронни Россияга дрон етказиб беришда айбламоқда. Бу Теҳрон томонидан бир неча бор инкор қилинган бўлса-да, кейинчалик ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян хақиқатдан ҳам Москвага қурилмалар сотилганини тан олди. Аммо дипломат бу Украина урушидан бир неча ой олдин амалга оширилганини айтган.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.