Американинг энг кекса аёли вафот этди
У ўзининг икки фарзандидан кўпроқ яшади.

Американинг энг кекса аёли Бесси Хендрикс 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "New York Post" хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хендрикс 1907-йил 7-ноябрда Аёва штатида туғилган, аёл беш фарзандининг иккитасидан кўпроқ умр кўрган.
Фермада улғайган Хендрикс “машаққатли меҳнат”ни узоқ ва муваффақиятли ҳаёт сири деб атаган.







