0

Рецептсиз дори воситаларини сотганларга қандай жазо бор?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Рецептсиз дори воситаларини сотганларга қандай жазо бор?

 

Бунга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова жавоб берди.

 

— Қонунчиликка кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлмаган, рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жаримага сабаб бўлади. Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларни рецептсиз сотиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида жарима, икки йил ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йиллик қамоқ жазосига сабаб бўлади. Дорихоналар мунтазам равишда бундай қонунбузарликни содир этиб келган тақдирда, бу ҳолат лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади. Дорихоналарга тадбиркорлик субъекти деб қаралади. Ҳолбуки, у ерда оқ халат кийган мутахассислар ишлайди. Бу – улар барча фармацевтик талабларга тўлиқ жавоб бериши керак дегани.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"