Сиёсат

Президент ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар берди

Ҳиндистон Республикаси “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар берди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

 

Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”ка (G20) раислиги доирасида ташкил этилган тадбирда Вьетнам Республикаси Президенти Нгуен Суан Фук, Гайана Республикаси Президенти Муҳаммад Ирфон Али, Мозамбик Республикаси Президенти Филипе Ньюси, Сенегал Республикаси Президенти Маки Салл, Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Хасина, Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ, Таиланд Қироллиги Бош вазири Прают Чан Оча, Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Сен ва Папуа - Янги Гвинея Мустақил Давлати Бош вазири Жеймс Марапе қатнашди.

 

Кун тартибига мувофиқ, инсон манфаатларига йўналтирилган барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди, ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, шу жумладан иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр ва аниқ таклифлар алмашилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугунги халқаро вазиятда кузатилаётгeан долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий устувор вазифалар борасида фикр билдирди.  

 

- Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти турли қарама-қаршилик ва зиддиятларнинг кескинлашуви, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларига дуч келмоқда. Биз халқаро муносабатларда очиқ мулоқот ва ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Ўзбекистон етакчиси қайд этганидек, коронавирус пандемияси, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги масалалари ҳамда экологик муаммолар глобал тараққиётнинг истиқболларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Ҳиндистоннинг ривожланаётган мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаол ўрни ва роли алоҳида таъкидланди.

 

Шу маънода, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва халқларимизнинг умумий манфаатларига хизмат қилаётгани қайд этилди.

 

Президентимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларнинг марказида инсон манфаатларини таъминлаш энг улуғ мақсад ва вазифа этиб белгиланганини алоҳида таъкидлади.

 

- Тараққиёт стратегиямизнинг асосий мазмуни – қонун устуворлиги ва инсон капиталини ривожлантириш, адолатли ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир. Биз ўз олдимизга яқин келажакда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатда камбағалликни икки баробарга қисқартириш каби катта режани қўйганмиз, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг G20га раислигини қўллаб-қувватлаб, кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор амалий таклифларни илгари сурди.

 

Энг аввало, бугунги кунда мавжуд халқаро савдо тизимини “Глобал Жануб овози”ни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш таклиф қилинди.

 

Асосий бозорларга чиқишда ҳамон турли тўсиқ ва чекловларга дуч келаётган ривожланаётган мамлакатларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратилиши лозим.

 

Ривожланаётган давлатларнинг энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, глобал логистика ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш, инвестиция ва энг замонавий технологияларни жалб этишда кўмаклашиш масалалари жаҳон саммити кун тартибидан ўрин олиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

 

Яна бир стратегик масала – “Шимол-Жануб” халқаро йўлаги доирасида Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўлни қуриш лойиҳасини фаол илгари суриш. Ўзбекистон етакчиси ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳада иштирок этишга чақирди.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, “яшил” иқтисодиётга ўтиш шароитида тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги катта технологик фарқ ўсиб бормоқда. Шу муносабат билан жаҳоннинг етакчи давлатлари кўмагида “Глобал Жануб” учун “яшил” технология ва инновациялар ахборот банкини яратиш таклиф қилинди.

 

Навбатдаги долзарб масала инсон капиталини ривожлантириш ва профессионал таълим сифатини ошириш экани кўрсатиб ўтилди.

 

- Иқтидорли ёшларимизни иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергетика, рақамлаштириш ва бошқа устувор соҳалардаги миллий ва халқаро дастурларни ишлаб чиқишга кенг жалб этишимиз керак, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

 

Шундан келиб чиқиб, “Жануб ёшлари овози” доимий мулоқот платформасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

 

Глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирди.  

 

Онлайн-саммитда билдирилган таклиф ва ташаббуслар ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суришга, инсон манфаатига йўналтирилган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Сўзининг якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти дўст Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Республика куни билан самимий табриклади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Президент ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар берди | Zamon.uz