Бугун Президент Тошкент шаҳридаги қатор муассасаларга ташриф буюради
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга Давлат мукофотларини топшириш тантанали маросимида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларга ташриф буюриши кутиляпти.
Давлат раҳбари кун давомида Ўзбекистон Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталига ташриф буюради.
Президент, шунингдек, ҳарбий хизматчиларга Давлат мукофотларини топшириш тантанали маросимида иштирок этади.







