Уйқусизлик сизни кимга айлантириб қўйишини биласизми?

Олимлар уйқусизликнинг салбий оқибатларини санаб ўтди

Уйқусизлик сизни кимга айлантириб қўйишини биласизми?

 

Доимий уйқусизлик бизни соғлом ёки гўзалроқ қилиб қўймаслиги ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги тадқиқотлар эса доимий уйқусизлик инсон характерига ҳам таъсир қилишини кўрсатди. Тўлиқ ва тўғри уйқу нафақат сизга, балки атрофингиздагиларга ҳам фойда олиб келади.

 

Калифорниянинг Беркли университети экспертлари тўғри ухламайдиган одамлар худбинга айланиб қолишини исботлади. Бунга етарли дам олмаслик мияни ўзгартириб юбориши сабаб бўлади.

 

Тадқиқотнинг тўйиб ухлайдиган ва етарлича ухламайдиган иштирокчилари жамият билан алоқага киришда ўзини турлича тутган. МРТ назорати эса бу ҳолат миянинг эмпатияга жавоб берувчи ҳудудлари фаолиятидаги ўзгаришларни кўрсатди.

 

Айни пайтда калифорнияликлардан мустақил ўтказилган бошқа тадқиқот эса уйқунинг йўқотилган бир соати ҳам киши кайфиятига жиддий таъсир ўтказишини исботлади. Мазкур хулосага келиш учун 16 йиллик маълумотлар таҳлил қилинган. Шунингдек, улар уйқуни яхшилаш учун қатор тавсиялар бермоқда.

 

Ётганда телефондан фойдаланмаслик

 

Экраннинг мовий ранги мияни кўпроқ ишлашга мажбурлайди, ижтимоий тармоқ ленталари эса соатлаб вақтингизни ўғирлаб қўяди. Шунда сиз “дам оляпман” деб ўйлаб, аслида миянгизни зўриқтираётган бўласиз.

 

Олимлар бунинг ўрнига журнал ёки китоб ўқишни тавсия қилмоқда.

 

Табиат ҳақида ўйлаш

 

Бу маслаҳат ғалати туюлиши мумкин, аммо тадқиқотлар унинг иш беришини кўрсатди. Уйқушунослар жилғалар оқиши, қушлар сайраши, ўрмонлар ҳақида ўйлаш кераклигини айтмоқда. Улар шу йўл билан бир неча дақиқада ухлаб қолишингизга кафолат ҳам берган.

 

Кун тартибига риоя қилиш

 

Бу ҳам оддий, аммо иш берувчи тавсиялардан бири. Агар ишингиз кўпайиб, ухлашга вақтингиз қолмаётган бўлса-да, уйқу олдидан аниқ тартибга риоя қилинг. Масалан, ҳар куни бир вақтда сайр қилиш, ванна қабул қилиш ёки бирор машғулот билан шуғулланиш ва бир вақтда уйқуга ётиш керак.

 

Тунда уйғониб кетиб, кейин ухлай олмайдиганлар учун ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Қилишингиз керак бўлган ишлар рўйхатини тузинг

 

Уйқушунослар фикрича, миянинг тунда уйғониб кетишига негатив хаёллар, иш ҳақидаги ўйлар сабаб бўлади. Агар қайта уйқуга кетиш қийинлашиб кетаверса, қилишингиз керак бўлган ишлар рўйхатини ёзиб чиқинг, бу миянгизни анча тинчлантиради.

 

Тадқиқотлар қилиниши керак бўлган ишлар рўйхатини тузувчилар одатдагидан 9 дақиқага тезроқ ухлаб қолишини кўрсатган.

 

Кроватдан туринг

 

Узоқ вақт ухлаб қолиш учун ҳаракат қилсангиз-да, натижасиз бўлса, мия ётоқхонани уйқусизлик билан боғлай бошлайди. Олимлар бундай вақтда бирор бир китоб мутолаа қилишни тавсия қилади.

 

Нафас олиш режими

 

Агар нафас олишингизга диққат қаратсангиз, тезроқ ухлаб қолишингиз мумкин экан. Қўлингизни қорнингиз устига қўйиб, секин нафас олинг, сўнг қоринга озроқ босим билан нафас чиқаринг. Машқни бир неча марта такрорланг.

 

Ширинлик енг

 

Фақат кўп эмас! Ширинлик ўрнига мева ёки печенье есангиз ҳам бўлади. Углеводлар серотонин гормони ишлаб чиқарилишини тезлаштиради.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Уйқусизлик сизни кимга айлантириб қўйишини биласизми? | Zamon.uz