Жаҳон

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот олиб борувчи институт ходими вафот этганидан кейин унинг атрофидаги одамларда ўлат касаллиги аниқланмади. Роспотребнадзор маълумотига кўра, марҳум билан алоқада бўлганлар орасида икки кишида COVID-19, яна икки кишида риновирус инфекцияси аниқланган.

 

28 ёшли лаборатория ходими 2 октябрь куни келиб чиқиши ҳозирча аниқланмаган пневмония сабаб вафот этган. Унинг ўлими ортидан Шелехов шаҳридаги шифохоналардан бирида карантин жорий этилиб, у билан алоқада бўлганлар тиббий кузатувга олинган.

 

Роспотребнадзор ходимнинг ўлими сабабини аниқлаш учун кенг қамровли текширув ўтказилганини билдирди. Марҳуманинг организмида унинг иш фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар топилмаган. Шунингдек, Иркутскдаги ўлат институти ходимлари орасида сўнгги 10 кун ичида юқумли касалликлар қайд этилмаган.

 

Карантинга олинганлардан ҳар куни лаборатория таҳлиллари олинган. Натижада COVID-19 ва риновирусдан ташқари бошқа юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи қўзғатувчилар аниқланмаган. Кузатув остидаги одамларнинг ҳеч бирида юқумли касалликка хос ҳолат кузатилмаган.

 

Шелехов тумани раҳбари ўринбосари Елена Софинанинг айтишича, шифохонада карантин жорий этилишига сабаб бўлган «хавфли ташхис» тасдиқланмаган. Карантинга олинганларнинг 60 фоизи аллақачон уйига чиқарилган. Аввалроқ маҳаллий ОАВ қарийб 200 киши карантинга олингани ҳақида хабар берган эди.

 

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Россияга ёрдам таклиф қилиб, вазиятни «Россия учун катта муаммо» деб атади. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ёрдам таклифини ижобий баҳолади, бироқ Москва ундан фойдаланиш-фойдаланмаслигини айтмади.

 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса Россия вазият ҳақида кўпроқ маълумот бериши кераклигини билдирди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россия унга Иркутскда ўлат билан касалланиш ҳолатлари аниқланмагани ҳақида маълумот берганини маълум қилди. Шу билан бирга, Reuters лаборатория ходимининг ўлими сабабларида ўлат эҳтимоли бутунлай истисно қилинган-қилинмаганини мустақил равишда аниқлай олмаган.

 

Шелехов аҳолиси эса вазият кундалик ҳаётга жиддий таъсир қилмаганини айтган. Айрим фуқаролар дастлаб эҳтиёт чораси сифатида дўконларда тиббий ниқоб таққан.

 

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Анна шаҳарда вазият тинчлигини, одамлар эҳтимолий чекловларга тайёр турганини, аммо ҳаёт одатдагидек давом этаётганини айтди. Яна бир фуқаро Дениснинг сўзларига кўра, лаборатория ходимининг ўлими шаҳарда кенг муҳокама қилинган. Маҳаллий шифохона диагностик текширувларни вақтинча тўхтатган, кейинчалик эса одатдаги иш тартибига қайтган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.