Раҳбарларни бўшатиш етарли эмас: бизга тизимли ислоҳотлар керак

Аномал совуқ энергетика тизимининг “ногирон”лигини кўрсатиб қўйди.

Раҳбарларни бўшатиш етарли эмас: бизга тизимли ислоҳотлар керак

 

Автомобилда жон сақлаётган оила, газ ва “свет”сиз қийналаётган пойтахтликлар, “дом”лар олдида олов ёқиб исинган одамлар, совуқдан қақшаётган ногиронлар, совуққотаётган чақалоқлар, телефонини ҳам қувватлашга имконсиз, сандал қуриб жон сақлаётган  қишлоқ аҳолиси, таълимнинг қарорларини “тортиб олган” ҳокимликлар, қишки таътил борасида ҳали бир қарорга келолмаёган таълим бу йилги қишнинг “тренд”га чиққан муаммолари бўлди. Ис газидан вафот этаётган фуқароларнику, айтмаса ҳам бўлади. Расмий маълумот берилганларинику билармиз, аммо бизга маълум бўлмаганлари қанча!? Тизимдаги муаммолар фуқароларни “электросет” ходими бўғзига пичоқ тирашгача олиб борди. 

 

Президент муносабатигача етиб борган шикоятлар

 

Куз келиши билан мутасадди ташкилот раҳбарларининг нутқини “куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш” жумласи безайди. Ҳатто ОАВ орқали ҳам бу борада бонг урамиз. Бироқ 2023 йил олиб келган аномал совуқ “анчадан бери кўрилаётган тайёргарлик”нинг асл юзини очди.

 

Декабрь ойи бошида Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида республика ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш мақсадида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилган эди.

 

Шунга қарамай, аҳолининг энергия маҳсулотларига бўлган асосий эҳтиёжлари қондирилмади. Об-ҳавонинг кескин совиши ҳатто Тошкент шаҳрида ҳам газ босимининг пасайиши ва электр энергиясидаги узилишларга олиб келди. (Қишлоқларнику гапирмаса ҳам бўлади. Айрим ҳудудларда аҳоли эрта баҳордан келаси йил қиш ғамини ейдиган бўлган).

 

Иқтисодиётимиз йилдан йилга ўсиб боришига қарамай, янги йилнинг 10-15 январь кунлари кузатилиши прогноз қилинган аномал совуқ қаршисида туриб бера олмадик. Тан олишимиз керак: биз бундай совуққа ҳали тайёр эмас эканмиз. Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент аҳолисининг совуқдан қийналиб, муаммога чора топиш кераклигини сўраб ёлворишлари токи Президент йиғилиш ўтказмагунча масъулларни сергаклантирмади.

 

Вазият шу қадарга бориб етдики, шикоятлар Президент муносабатигача етган бир пайтда, 6 ойдан буён таъмирланмаган энергоблоклар, етказиб берилмаган миллиардлаб киловатт энергия, эскирган трансформаторлар ўша “тайёргарликлар”нинг маҳсули эканини тушунгандек бўлдик.

 

Кеча Президент яна бир бор Бош вазир ва Энергетика вазирига бор имкониятларини ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда  одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратишни топширди. Шундан сўнг халқнинг кўнглига хотиржамлик ингандек бўлди. Аммо раҳбарлар Президент топшириғини қай даражада ижро этишини эса вақт кўрсатади.

 

Тизимда ҳалоллик вакцинаси бўлмаса, асло ривожланиш бўлмайди

 

Кеча Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?

 

Охирги ойларнинг ўзида нефть-газ ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

 

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди. Демак, тизимда яхшигина ўзгариш бўлади.

 

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни ўша куннинг ўзидаёқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

 

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

 

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

 

Хулоса ўрнида

 

Сўз якунида шуни айтиш мумкинки, тизим ўзгармас экан, энергетика муаммолари ҳар қишда бизни қийнашда давом этаверади. Бизни структуравий ислоҳотлар қутқаради. Акс ҳолда қанча ҳоким-у “зам”ларни ишдан бўшатмайлик, “эски ҳаммом — эски тос”лигича қолаверади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Раҳбарларни бўшатиш етарли эмас: бизга тизимли ислоҳотлар керак | Zamon.uz