Дунёнинг энг кекса аёли 118 ёшида вафот этди
116 ёшида у коронавирусни енгган эди.

Дунёнинг энг қари аёли франциялик Люсиль Рандон вафот этди. У 118 ёшда бўлган.
Франциялик 2022 йилда япониялик Канэ Танаки вафотидан кейин энг қари аёл бўлиб қолаётганди.
Люсиль 1904 йил 11 февралда туғилган. Ёшлигида у гувернант бўлган, кейинчалик госпиталда ишлаган. 1979 йилда аёл роҳиба бўлади. Шундан кейин Савойя монастирида 30 йил яшаган.
Рандон 108 ёшигача ишлаган. 2010 йиллар бошида унинг кўзлари кўрмай қолган. Аёл вино ва шоколад ортидан узоқ умр кўрганини иддао қилган. 116 ёшида у коронавирусни енгганди.







