Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири ўринбосари маълум қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи 26 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Айнура Усенбекова Жогорку Кенешдаги қўмита йиғилишида маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, бу Ўзбекистон раҳбарининг қўшни давлатга давлат ташрифи бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистонга ташрифи доирасида Бишкекда икки мамлакат ишбилармонларининг бизнес кенгаши бўлиб ўтади. Қирғизистон савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, тадбир 25 январга режалаштирган.







