Cаломатлик

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади

 

Ўзбекистонда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.

 

Президентнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди.

 

Ушбу мамлакатнинг “Мейнхардт Груп” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди.

 

Мамлакатда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

 

вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;

иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;

иммун коррекцияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар (интерлейкин, интерферон, тимус гормонлари, миелопептидлар, ўсма некрози омили, ўсиш омиллари ва бошқалар).

 

Бундан ташқари, “SiPiDji Interneyshnl” компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон — Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди.

 

Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади | Zamon.uz