Ўзбекистон

ОИВга қарши кураш жадаллаштирилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори имзоланди.

ОИВга қарши кураш жадаллаштирилади

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун “95-95-95” стратегияси олға сурилган бўлиб, унинг доирасида ОИВ инфекцияли шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, 95 фоизи махсус даволаш курслари билан қамраб олинишлари ҳамда 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришиш мақсади белгиланган.

 

Ушбу Дастурни амалга ошириш учун 2023–2027 йилларда жами 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади (Давлат бюджетидан 110 млрд сўм ва 28 млн доллар, шунингдек, ОИТСга, сил касаллигига ва безгакка қарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари ҳисобидан 18 млн доллар, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари ҳисобидан 7,5 млн доллар, халқаро ташкилотлардан 9,5 млрд сўм грант маблағлари).

 

Дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

 

а) ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида:

 

ҳар йили камида 3 млн аҳоли текширувлар билан қамраб олинади ва бунинг учун 11,4 млн дона диагностик тест-тизимлари (экспресс, ИФА тестлари) харид қилинади;

 

ОИТСга қарши кураш марказлари ОИВ инфекцияси диагностикаси ва даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш учун зарур 587 мингта диагностик воситалар (иммуноблот, ПЗР ва СД4) билан таъминланади;

 

50 минг нафар аҳолини махсус даволаш курслари билан қамраб олиш учун 22 турдаги ретровирусга қарши дори воситалари харид қилинади;

 

ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 2 минг нафардан ортиқ 6 ойгача бўлган болалар қуруқ сут аралашмаси билан таъминланади;

 

б) соғлиқни сақлаш органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси юқиши эҳтимоли юқори гуруҳлар (гиёҳвандлар ва бошқалар) орасида профилактик тадбирлар олиб борилади;

 

в) аҳоли орасида кенг тарғибот-тушунтириш ишлари ташкил этилади;

 

г) 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича электрон маълумот алмашинув тизими жорий этилади;

 

д) 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори ва диагностик воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади;

 

Бунинг учун БМТнинг Ривожланиш дастури орқали 100 минг доллар ажратилади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"