Ўзбекистон

Энди текширишларни рўйхатга олиш электрон юритилади

Бу қонун билан белгилаб қўйилди.

Энди текширишларни рўйхатга олиш электрон юритилади

 

20 январь куни Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:

 

—Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;

—мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.

 

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:

 

—малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;

—малака имтиҳонини ўтказади;

—аудиторнинг малака сертификатини беради.

 

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Икки давлат “Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида қўшма илмий ишчи гуруҳ тузиш ва атмосфера мониторингини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.

custom img

Қашқадарёда 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик оқибатида у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси билан тўқнашган.

custom img

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"