Cаломатлик

Дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келади?

ССВ керакли маълумотларни тақдим этди.

Дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келади?

 

Панкреатит — ошқозон ости безининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган касаллик. У ўз вақтида даволанмаса, жараён бошқа тўқималарга ҳам тарқалиши хавфи катта.

 

Меъда ости бези — овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган муҳим аъзо. У озуқа моддалари сўрилишига хизмат қиладиган, ичакдаги оқсил, ёғ ва мураккаб углеводларни парчалайдиган ферментлар ишлаб чиқаради. Қолаверса, эндокрин тизими фаолиятини тартибга солиш вазифасини ҳам бажаради. 

 

Ошқозон ости безининг яллиғланишига кўпинча спиртли ичимликлар, нотўғри овқатланиш, ўт-тош касаллиги, дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш, вирусли ва бактериал инфекциялар, чекиш сабаб бўлади. 

 

Шунингдек, қонда триглицеридлар ва калцийнинг юқори концентрацияси, иммун тизими фаолияти бузилиши, ичак ва ўт йўллари яллиғланиши, қорин бўшлиғи шикастланиши ҳамда ошқозон ости безининг хавфли ўсмаси ҳам панкреатитни келтириб чиқаради.

 

Касаллик кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши, тери сарғайиши, юрак тез уриши, сабабсиз вазн йўқотиш каби аломатлар билан намоён бўлади. Баъзан чап қовурға остида тўсатдан пайдо бўлган кучли оғриқ тегишли муолажаларсиз босилмайди. 

 

Ўткир панкреатит тўқималар ва без тузилмасида қайтариб бўлмайдиган жараёнлар, деструкция билан кечади ва ҳатто ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида панкреатик ширалар безнинг ўзида сақланиб қолади ва фаоллашиб, унинг ҳужайраларини парчалай бошлайди.

 

Сурункали панкреатит енгил симптоматика билан ифодаланади ва бир неча йил давом этиши мумкин. Кейинги босқичда ошқозон ости бези вазифасининг бузилишлари анча сезиларли бўлади. 

 

Унинг кучайишига асосан аччиқ, ёғли ёки қовурилган овқатлар, газланган ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сабаб бўлади, айниқса, улар оч қоринга қабул қилинса.

 

Панкреатитга чалинган беморлар оилавий шифокор ва жарроҳлар назорати остида амбулатория шароитида муолажа олса бўлади. Баъзида стационар даволаниш ҳам мумкин.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.