Ўзбекистон

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Вилоят ИИБ гўшт эгасига қандай чора кўрилганини маълум қилди.

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

 

Сурхондарё вилоятида 26 январь куни автомашинада олиб кетилаётган сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этиилишича, «Дарбанд» ЙПХ масканида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Шўрчи-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро K.Ж. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилган. Транспорт воситасининг юкхонаси текширилганда унда ветеринария ҳужжатларисиз 103 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётгани аниқланган.

 

Гўшт маҳсулотлари Бойсун туман лабораториясида истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, улар истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан баённома расмийлаштирилган ҳамда номаълум шароитда сўйилган мол гўшти белгиланган тартибда йўқ қилинган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди | Zamon.uz