0

Нукусда газ портлаган уй вайроналари остидан бир кишининг жасади топилди — видео

Шунингдек, 5 ёшли қизалоқ қутқарилди.

Нукусда газ портлаган уй вайроналари остидан бир кишининг жасади топилди — видео

 

Республика Тезкор штабининг маълум қилишича, 29 январь куни соат тахминан 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир йўл” маҳалласи 22 кичик туман 8/1-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли портлаш содир бўлган.

 

Натижада, уйдаги бир нечта хонадонларнинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган.

 

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, яъни 2003 йилда туғилган С.Ш. ва 2004 йилда туғилган З.А., куйиш жароҳати олган ва зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ётқизилган.

 

Ушбу воқеа юзасидан Тезкор штаб тузилган ва унинг бошчилигида бахтсиз ҳодиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, шу жумладан ушбу уйда яшовчи фуқаролар ҳатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари тагида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Шунингдек, ушбу уйда яшаб келаётган қолган фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланди.

 

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан ФВВ қўшимча маълумот берди. Унга кўра, бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилди.

 

Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"