Ўзбекистон

Бухорода 36 нафар ИИО ходими ишдан бўшатилди

Энди вилоятда 8 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудларда икки нафардан профилактика инспекторлари хизмат кўрсатади.

Бухорода 36 нафар ИИО ходими ишдан бўшатилди

 

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2022 йил 12 ойи мобайнида вилоятда ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Бошқарма бошлиғи ўтган йил давомида ўз ишига лоқайд бўлган 36 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан бўшатилганини қайд этди.

 

Билдирилишича, 2022 йил давомида вилоятда 5 175  та жиноятлар қайд этилган.

 

«2021 йилга нисбатан жиноятлар сони 92 тага, яъни 1,8 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар (3 415  та) эса 200  тага ёки 5,5 фоизга камайган. Эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, вилоят ҳудудини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Жумладан, оғир тан жароҳати етказиш 6 тага, номусга тегиш 3 тага, товламачилик жинояти 4 тага, босқинчилик 4 тага, безорилик жинояти 20 тага, автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳолати  9 тага кўпайди. Ўрганувларга кўра, жиноятлар салмоғи ошган ҳудудларда соҳа ходимларининг ўз ишига бефарқ ва масъулият билан ёндошмагани оқибатида юзага келган», — деди вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев.

 

Маълумотга кўра, 2022 йил давомида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, жами 216 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 38 таси ўз тасдиғини топиб, ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилган. 8 нафарига «Ҳайфсан», 20 нафарига «Танбеҳ», 1 нафарига лавозим маошидан ушлаб қолиш интизомий жазолари қўлланилиб, 9 нафар ходимлар интизомий кенгашларда муҳокама қилинган.

 

«Бундан ташқари, 214 нафар ходимга нисбатан турли кўринишдаги интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 105 нафар ходимга «Танбеҳ»,  57 нафарига «Ҳайфсан», 29 нафарига «Қаттиқ ҳайфсан», 6 нафар ходимга ойлик маошидан сақлаш, 2 нафар ходимга махсус унвонини бир поғона пасайтириш, 2 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш интизомий жазоси қўлланилди. 3 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Салбий ҳолатларга кўра 36  нафар ходимлар ички ишлар органлари сафидан бўшатилди»,— деди Шуҳрат Алиев.

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибий тузилмаларида 17 тага, Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Тергов хизмати таркибий тузилмаларида  Хизмат интизомини бузиш ҳолатлари 10 тага  ошган. Жами 90 нафар ходим эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

«Вилоятнинг қатор ҳудудларида 8 мингдан ортиқ аҳоли билан ишлайдиган профилактика инспекторларимиз бор. Уларнинг жисмонан улгурмаслигини инобатга олиб, шундай ҳудудларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан яна биттадан профилактика инспекторлари штатини ташкил қилиш чораларини кўряпмиз. Республика Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланса, 8 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудларда икки нафардан профилактика инспекторлари хизмат кўрсатишади», — деди бошқарма бошлиғи.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.