Ўзбекистон

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

Қайд этилишича, Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “Ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган.

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг хабар беришича, Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади.

 

Қайд этилишича, Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “Ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаган. Шу сабабли 1 февралдан бошлаб Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилади.

 

Хабарда маълум қилинишича, ўтган йилнинг 26-30 декабрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишларни босқичма-босқич Афғон темир йўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича келишилган эди.

 

Шунингдек, “Сўғдиёна Транс” ШК ва Афғон темир йўл бошқармаси ўртасида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Икки томон 27 январга қадар янги шартнома имзоланишига келишиб олган ҳамда тегишли баённома имзоланган.

 

Маълумот учун, Афғонистондаги Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилган. 2011 йилдан бошлаб Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлининг барча хизматлари “Сўғдиёна Транс” ШК томонидан амалга оширилмоқда.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"