Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятининг Қамаши ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманларида давом эттирмоқда.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирмоқда

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятининг Қамаши ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманларида давом эттирмоқда.

 

Гуруҳ таркибига 19 та вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари киритилиб, жойларда “тезкор штаблар” тузилди.

 

Фаолият аввалида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар учун “маҳаллабай” юриб, уйма-уй ишлаш бўйича махсус ўқув-семинарлари ташкил этилди.

 

Республика ишчи гуруҳи “Оққўрғон тажрибаси” асосида туманларда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда “хонадонбай” кесимида иш олиб борилмоқда.

 

Хўш, ўтган уч кун давомида ишчи гуруҳ фаолиятида қандай натижалар бўлди?

 

Қамаши туманида 60 та маҳаллада 52 357 та хонадон ва 1 171 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда ўрганиш олиб борилди.

 

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор амалий ишлар амалга оширилди. Жумладан, уч кун давомида 45,7 км маҳалла ички йўллар шағаллаштирилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та янги трансформатор ўрнатилди, эскилари таъмирланди, 1,2 км электр симлар янгисига алмаштирилди, 40 дона бетон устунлар ўрнатилди.

 

Ичимлик суви масаласида 1 243 та аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 10,9 км сув қувурини ётқизиш ишлари бошланди. 1405 дан ортиқ аҳоли хонадонларига 374 тонна бепул кўмир тарқатилди.

 

770 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Жумладан, 416 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 146 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 208 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. 79 нафар тадбиркор ва фуқароларга 2,3 млрд. сўм кредит маблағи, хусусан, 70 нафар талабаларга 580 млн. сўм таълим кредити ажратилди. 81 нафар ишсиз фуқароларга 261 млн. сўмлик асбоб-ускуна (тикув машинаси, пишириқ печи) етказиб берилди. 4 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш ишлари бошланди.

 

Бандихон туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 22 та маҳаллада 15 100 та хонадон, 2 589 та ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар тўлиқ ўрганилди.

 

Натижада, 73,2 км ички йўллар шағаллаштирилди, 3,5 км йўлларга тўкилган шағал текисланди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 1 дона янги трансформатор, 153 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 2,2 км тармоқ тортиш ишлари, 12 та трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолига 158,4 тонна кўмир етказилди, кам таъминланган оилаларга 51 тонна кўмир бепул тарқатилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида “Бандихон”, “Чинор”, “Бирдамлик” маҳаллаларига 6,3 км тармоқ тортиш ишлари бошланди.

 

Умумтаълим мактабларининг иситиш тизимлари кўрикдан ўтказилиб,  10 та мактабга 22 та иситиш қозонлари ўрнатилди, 8 тасида иситиш тизими таъмирланди. 3 та умумтаълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатилди.

 

Хатлов жараёнида 26 нафар ёшларнинг яшаш шароити оғирлиги, бир қатор муаммолари борлиги аниқланган бўлиб, 18 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилди. 10 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди.

 

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тавсиялар асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 117 нафар фуқароларга 401 млн. сўмлик 9 турдаги (тўғри чокли ва оверлок тикув машиналари, мотокультиватор, пайвандлаш ускунаси, миксер, электр печ, гилам тўқиш ускунаси, компьютер жамланмаси, иссиқхона) маҳсулотлар субсидия асосида берилди. 137 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 78 нафари доимий иш билан таъминланди, 26 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 18 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 15 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

 

“Саxоват ва кўмак” жамғармасидан 231 нафар эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ўта оғир шароитдаги 10 нафар оила учун уй-жой қурилиши бошланди, 4 нафар оиланинг уй-жойлари таъмирланмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирмоқда | Zamon.uz