Сиёсат

Сенат раиси БАА Федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди

Икки мамлакат ўртасида 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги битимлар имзоланди.

Сенат раиси БАА Федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

 

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу давлатга расмий ташрифи икки мамлакатнинг дўстлик ҳамда шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди. Ташриф доирасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм масалалари бўйича ҳужжатлар, шунингдек, 10 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдорда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги битимлар имзоланди.

 

Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг БАА Федерал миллий кенгаши Раиси Сақр Ғобаш билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА парламентлари ўртасидаги муносабатлар изчиллигини таъминлаш, хусусан, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, гендер тенглик ва ёшлар масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадга мувофиқ эканлиги билдирилди.

 

Сенат Раиси Т.Нарбаева парламентлараро ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги барча даражадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим механизмларидан бири ҳисобланиши, олий даражада эришилган келишувлар асосида қабул қилинган “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатиш ҳамда бу соҳада Амирликлар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва “халқ дипломатияси”нинг муҳим жиҳати ҳисобланган “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини жонлантириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Сенат раиси БАА Федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди | Zamon.uz