Ўзбекистон

Хорижий ҳамкорлар сони яна биттага кўпаяди

Республика “Баркамол авлод” болалар мактабида  “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ҳамда Россия Федерациясининг “Омега” ИТ компанияси вакиллари иштирокида музокара учрашуви ташкил этилди.

Хорижий ҳамкорлар сони яна биттага кўпаяди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби иш фаолиятини янгича асосда ташкил этиш, бу борадаги жаҳон тажрибасини  ўрганиш ва амалда қўллаш, мавжуд тўгаракларни замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, тўгараклар сони ва сифатини ошириш мақсадида халқаро ҳамкорлик ва алоқларни янада кенгайтиришга интилмоқда. Республика “Баркамол авлод” болалар мактабида айни шу мақсадда  “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ҳамда Россия Федерациясининг “Омега” IT компанияси вакиллари иштирокида музокара учрашуви ташкил этилди.

 

Айни пайтда Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби тизимида 219 та мактаб фаолият кўрсатяпти. 7 йўналишдаги 11 минг 431 тўгаракда  386 минг 143 нафар ўқувчилар ўзлари қизиққан соҳа бўйича олаётган билимларини амалиёт билан уйғунлаштирмоқда, касб-ҳунар ўрганмоқда, - дейди мактаб директори Севара Маҳмудова. – Сир эмас, бугунги кунда ёшларимизда ахборот технолoгияларига бўлган қизиқиш ва интилиш тобора ортиб бормоқда. Шу боис биз  ИТ ҳамда “Робототехника” тўгаракларини ривожлантириш, улар фаолиятига халқаро тажрибани татбиқ этиш, соҳадаги янгиликлардан ўқувчиларимизни мунтазам хабардор қилиб бориш ва уларни амалиётга жорий қилишни мақсад қилганмиз. Бугунги учрашув доирасида “Шарқ аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди воситачилигида Россия Федерациясининг “Омега” IT компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Бу эса, ўз навбатида, "Баркамол авлод' болалар мактаблари тўгарак аъзоларига янги имконият ва шароитларни тақдим этади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби 3 та халқаро, 15 та  маҳаллий идора ва ташкилотлар билан меморандум тузиб, яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Хорижий ҳамкорлар сони яна биттага кўпаяди | Zamon.uz