Ўзбекистон

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси, Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги ҳамда фаол ватандошлар ҳамкорлигида оғир аҳволдаги ўзбекистонлик аёлнинг ватанга қайтиши ташкил этилди.


1981 йилда туғилган M.K. меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Туркияга бориб, узоқ вақт давомида бола парвариши билан шуғулланган. Бироқ кутилмаганда бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланиб, Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанишга мажбур бўлган.


Аёлга қараш ва даволаниш жараёнида ёрдам бериб келган укаси ҳамроҳлигида уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилган.


Беморни ватанга хавфсиз олиб келиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Республика тез тиббий ёрдам марказининг икки нафар мутахассиси Истанбулга юборилган.


Тиббиёт ходимлари аёлни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида, жумладан, авиапарвоз давомида ҳам унинг аҳволини мунтазам назорат қилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатиб борган.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.