Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган
2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида вояга етмаган қизга нисбатан узоқ йиллар давомида жинсий зўравонлик содир этилгани аниқланди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Zamon.uz'гa маълум қилишича, 2010 йилда туғилган қизга отаси 2017 йилдан, яъни у биринчи синфда ўқиб юрган давридан бошлаб зўравонлик қилган.
Қиз 2026 йил октябрь ойида ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган ва гумонланувчи эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Терговга кўра, эркак қизнинг мурожаатидан тахминан бир ой олдин — 11 сентябрь куни Россияга чиқиб кетган. Суд қарори билан унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирда вояга етмаган қиз Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги марказда бўлиб турибди.
Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Мактабда ўтказилган ўрганишлар натижасида директор ўринбосари ва амалиётчи психологга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланган.








