Ўзбекистон

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди



Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 25 ноябрь куни маҳаллаларда профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни аҳолига яқинлаштиришга қаратилган иккита қарор қабул қилди.


639-сонли қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 февралдан фуқароларга куннинг исталган вақтида профилактика инспекторлари билан тез ва тўғридан-тўғри боғланиш имконини берувчи алоқа тугмалари тақдим этилади. Бунинг учун маҳаллалардаги профилактика инспекторлари хоналари эшиклари ташқарисига махсус тугмалар ўрнатилади.


Тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар ушбу тугмалар орқали инспекторларга хабар юбориши мумкин. Инспекторлар эса мурожаатларни “Электрон материаллар” ахборот тизими орқали кўриб чиқади, фуқаролардан оғзаки тушунтиришлар олади ҳамда тегишли қарорларни электрон шаклда расмийлаштиради ва тасдиқлайди.


Бунда ички ишлар органларининг қисқа рақамлари ҳамда «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали мурожаат қилишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.


Шунингдек, 640-сонли қарор билан ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. Унга кўра, масъул давлат идоралари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари ўз фаолияти давомида аниқлаган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ички ишлар органлари ҳамда Инсон ижтимоий ёрдам марказларига хабар бериши белгиланди.


Хусусан, аёлларга нисбатан таъқиб ва зўравонлик, 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг турмуш қуриши ҳамда ҳомиладор бўлиши ҳолатлари ҳақида хабар бериш тартиби жорий этилади.


Низомда ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни расмийлаштириш, уларни реал вақт режимида «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали «E-material» электрон тизимига узатиш тартиблари ҳам белгиланган. Бу мажбурият ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча таълим, маданият, спорт ва тиббиёт ташкилотларига татбиқ этилади.


Ҳар икки қарор 2026 йил 25 ноябрда қабул қилинган ва шу куни кучга кирган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.