Ўзбекистон

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

 

2026 йил 26 ноябрь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

 

Янгиҳаёт туманидаги «Чортоқ» МФЙ Умид кўчасида газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари сабабли соат 11:00 дан 16:00 га қадар 75 та хонадон ва 4 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти узилади.

 

Мирзо Улуғбек туманида эса Саларбўйи канали бўйида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан ўрта босимли газ қувури хавфсиз ҳудудга кўчирилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Оқибат», «Шаҳрисабз», «Нур» ва «Мустақиллик» МФЙларининг қуйидаги кўчаларида газ бўлмайди:

  • Асака;

  • Й. Ғуломов;

  • С. Азимов;

  • Ҳ. Олимжон;

  • “Ўзбекистон овози”;

  • Шаҳрисабз;

  • Марказ-1 ва Марказ-2.

 

Ушбу ҳудудларда 43 та ерли хонадон, 52 та кўп қаватли уй (3 196 та хонадон) ҳамда 62 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан вақтинча узилади.

 

Яшнобод туманидаги «Тўйтепа» МФЙнинг Элбек ва Истиқлол кўчаларида ҳам газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳудудда узилиш соат 10:00 дан 17:00 га қадар давом этиши режалаштирилган. Натижада 80 та ерли хонадон, 68 та кўп қаватли уй (3 210 та хонадон) ва 35 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.

 

Режалаштирилган ишлар якунлангач, табиий газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, истеъмолчиларни хабардор қилиб, босқичма-босқич қайта тикланади.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.