Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган
Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Бозор Бухоронинг энг йирик савдо марказларидан бўлиб, у ерга кунига минглаб хорижий ва маҳаллий харидорлар ташриф буюрар эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, бозорда фуқароларнинг саломатлиги ва мол-мулкига хавф туғдириши мумкин бўлган камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Хусусан, савдо марказининг кийим-кечаклар сотиладиган қисмида йўлни сунъий равишда тўсиб олиш, белгиланган миқдордан бир метр ошиш, пештоқларни тез ёнувчан мато ва бошқа материаллар билан тўсиш каби ҳолатлар аниқланган.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани боис Бухоро марказий деҳқон бозори ўз ишини вақтинча тўхтатди. Ҳозирда мутасадди шахсларга мавжуд муаммоларни зудлик билан тузатиш юзасидан қатъий кўрсатмалар берилган. Савдо мажмуаси фақатгина барча нуқсонлар тўлиқ бартараф этилганидан кейин яна харидорлар учун ўз эшикларини очади.








