0

Хорижлик олимлар илк бор буйракларни соғлом ҳолатга қайтариш усулини топишди

Ушбу кашфиёт сурункали буйрак касалликларини даволашнинг мавжуд усулларини қайта кўриб чиқишга ундайди.

Хорижлик олимлар илк бор буйракларни соғлом ҳолатга қайтариш усулини топишди

 

Сингапур миллий юрак маркази (NHCS) Дюк тиббиёт мактаби олимлари ва немис мутахассислари дунёда биринчи марта буйрак ҳужайраларини тиклаш мумкинлигини кўрсатди. Дастлабки тадқиқот натижалари Nature Communications журналида эълон қилинди

 

Муаллифлар ўз тадқиқотида жигар, ўпка ва юракда, шунингдек, ўткир ва сурункали буйрак касалликларида чандиқларни келтириб чиқарадиган интерлейкин-11 (IL-11) оқсилига эътибор қаратдилар. Олимлар бу оқсил буйраклар шикастланганда молекуляр жараёнлар занжирини қўзғатиб, яллиғланиш, фиброз ва органлар фаолиятининг бузилишига олиб келишини аниқлади. 

 

Бироқ бу жараён IL-11 оқсилига антитана киритиш орқали блокланганда, буйрак каналчалари ҳужайраларининг кўпайиши (пролиферация) ва тикланиши, шунингдек, яллиғланишнинг барҳам топиши юз беради, натижада, буйраклар яна соғлом ҳолатга қайтади. 

 

Олимларнинг фикрича, уларнинг кашфиёти сурункали буйрак касалликларини даволашнинг мавжуд усулларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"