Ўзбекистон

Онкологик амалиётлар учун чет элга чиқиш 70 фоизга камайди

Ўтган йили 114 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилгани айтилмоқда

Онкологик амалиётлар учун чет элга чиқиш 70 фоизга камайди

 

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

 

— Марказимизнинг етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳлар мунтазам равишда ҳудудларга чиқиб, маҳорат дарслари, семинарлар ўтказмоқда. Жойларда аҳоли учун тиббий кўриклар ташкил этиляпти.

2022 йил ҳудудларда 10 000 нафарга яқин аҳоли иштирокида ўтказилган тиббий кўрикларда 6 156 нафар бемор аниқланиб, уларнинг 114 нафарида юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Марказ амалиётига 7 турдаги, вилоят даражасида 24 турдаги, туман даражасида эса 2 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари татбиқ қилиниб, умумий амалиётлар сони 2021 йилга нисбатан 36 фоизга ошди.

Натижада, жигар ўсмалари, сут бези ва бачадон бўйни раки, кололектал ва буйрак саратони каби касалликлар бўйича беморларнинг хорижга чиқишлари қарийб 70 фоизга камайди.

Ўтган йилнинг ўзида онкологик муассасаларда фаолият юритаётган 112 нафар мутахассис марказда, 78 нафари эса хорижда қайта тайёрланди.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"