Туркиядаги зилзилада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин: +90-538-035-85-34", — дейилади вазирлик хабарида.







