0

Мустақил комиссия Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими тафсилотларини очиқлади

Ҳодиса жойи марҳумнинг адвокати, яқин қариндошлари ва холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Мустақил комиссия Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими тафсилотларини очиқлади

 

7 февраль куни Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Мустақил комиссия аъзолари ҳамда Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили марҳум Полат Шамшетовнинг ўлими сабабларини ўрганиш мақсадида 4-сонли Тергов ҳибсхонасида бўлиб, унинг ўлими юзасидан расмий баёнот берди.

 

Қайд этилишича, ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

 

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, марҳум Полат Шамшетов ўпка артерияси тромбоемболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган. 

 

Таъкидланишича, ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Мустақил комиссия аъзолари 6-минтақавий мувофиқлаштирувчи марказ бошлиғи подполковник Ш.Раджабов , ҳибсхона бошлиғи подполковник У.Асадов ва ҳибсхона тиббиёт бўлими бошлиғи майор Н.Пўлатов, шунингдек, марҳум Полат Шамшетов вафот этган куни ҳибсхонада навбатчиликда бўлган тиббиёт бўлими фельдшери – катта сержант Д.Темиров ҳамда тартибот ва қўриқлаш бўлими корпус катта сафдори Р.Жумаев билан ҳолат юзасидан суҳбатлашган.

 

Шунингдек, қайд этиш ҳужжатлари ҳамда ҳибсхонада сақланаётган шахслар ва хизмат олиб бораётган ходимлар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган видеокузатув камералари ёзувларини ўрганган.

 

“Комиссия аъзолари марҳум Полат Шамшетов билан ҳибсхонанинг камерасида бирга сақланган шахслар С.Ш. ва M.Б. билан ҳолат юзасидан алоҳида суҳбатлашди. Улар марҳум Полат Шамшетовга нисбатан руҳий ёки жисмоний тазйиқлар ўтказилмагани, бу ҳақда марҳумнинг ўзи ҳам бирор марта шикоят қилмаганини қайд этди”, — дейилган расмий баёнотда.

 

Қолаверса, Мустақил комиссия марҳум Полат Шамшетов вафот этгач, ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари, Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили, марҳум Полат Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошлари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганини қўшимча қилган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Мустақил комиссия Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими тафсилотларини очиқлади