0

Бобурийлар сулоласи қай тариқа тугатилган?

Zamon.uz сулоланинг сўнгги ҳукмдори ва ҳокимиятнинг инглизларга бой берилишига оид маълумотларни тақдим этади.

Бобурийлар сулоласи қай тариқа тугатилган?

 

Бобурийлар сулоласининг ўн тўққизинчи ҳукмдори, Бобур ва Ҳумоюннинг авлоди Баҳодир Шоҳ II сулоланинг сўнгги ҳукмдори сифатида тарихга кирган. У 1775 йилда туғилган. Баҳодир Шоҳ II 1837 йилда тахтга ўтирган вақтида 62 ёшда эди. Инглизлар Деҳлини деярли 35 йил давомида қамал қилган. Мустамлакачилар тўсатдан жиддий ҳаракатлар қилмасликка қарор қилишади. Шунинг учун расмий равишда Бобурийлар ҳукмронлиги давом этади. Баҳодир Шоҳ II Шарқий Ҳиндистон компаниясининг молиявий кўмагида яшаб, бутун вақтини диний урф-одатларга бағишлаган. У сўфий эди, шунингдек, шеърлар ёзган, шоирлар ва мусиқачилар танловларини ўтказган. Замондошлари унинг ўткир ақли, шеърий истеъдоди, хаттотлик санъати, илмий суҳбатларига қойил қолишган.

 

Бобурийлар империясининг сўнгги ҳукмдори ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш учун бобуршунос олим Ботирали Йўлдошев билан суҳбат уюштирдик. 

 

— Ассалом алайкум Ботирали ака. Бобурийлар сулоласи қай тариқа тугатилганди? Инглизларнинг ҳукумат тепасига келиши қандай кечган?

 

— 1857 йил 19 май куни “Сипоҳийлар” қўзғолони бошланади. Сабаби инглизлар мусулмон ва ҳиндлардан ташкил топган сипоҳийларнинг диний анъаналарини оёқ ости қилишади. Айнан Баҳодир Шоҳ II ни исёнчилар ўзларининг расмий раҳбари бўлишга даъват этишади. Чунки улар фақат ҳукмдорнинг ўзи турли диний эътиқодли ва турли ғояларга эга одамларни бирлаштиришга ёрдам беришини билишади. 82 ёшли подшоҳ учун бу жиддий қарор бўлгани аниқ. Айни вақтгача тарихчилар бу ҳукмдор учун қанчалик ихтиёрий ёки мажбурий бўлгани ҳақида баҳслашмоқда. Шундан сўнг қўзғолонга Баҳодир Шоҳ IIбошчилик қилгани, унинг ўғиллари эса қўзғолончиларга қўмондон бўлганлиги тўғрисида махсус баёнот эълон қилинади. Бироқ мазкур қўзғолон инглизлар томонидан шафқатсизларча бостирилади. Баҳодир Шоҳ II нинг икки ўғли ва бир набираси асирга олиниб, қатл этилади. Бундан ташқари, инглиз майори Уилям Ходсон ўзига хос совға сифатида 82 ёшли ҳукмдорга ўғилларининг бошларини юборади. Баҳодир Шоҳ II эса инглизларга таслим бўлишга мажбур бўлади. Қўзғолон натижасида инглизлар ҳатто ўзининг заиф ҳолатида ҳам Баҳодир Шоҳ II уларга таҳдид сола олиши ва мустамлакачиликка қарши курашчиларни бирлаштирувчи йўлбошчи бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини тушуниб етишади.

Шу сабабли, қўзғолончилар қирғин қилинганидан сўнг Бобурийлар империяси тугатилади.

 

— Сулола нимани ҳисобига ҳокимиятни қўлдан бой берган эди?

Бобурийлар давлати нима сабабдан таназзулга учрагани борасида жуда кўплаб фикрлар бор. Академик Сабоҳат Азимжонова Ғазна ва Мовароуннаҳрдан аскарларнинг етиб бормаганини битта сабаб қилиб кўрсатади. Лекин ўша вақтга келиб ҳукуматда бошқарув тизими ҳам анча кучсизланиб қолганди. Яъни бу пайтда улкан Ҳиндистон яриморолидаги империя жуда кўплаб давлатларга бўлиниб кетганди. Уларнинг орасида эса ўзаро ҳеч қандай иттифоқ мавжуд бўлмаган.

 

— Ҳукмдорнинг кейинги тақдири? Инглизлар унга нисбатан қандай муносабатда бўлишади?

Сўнгги Бобурий ҳукмдорнинг ҳаёти жуда ҳам аянчли кечади. “Сипоҳийлар” қўзғолони бостирилгандан сўнг инглизлар янги қонунлар асосида суд ўтказади. Унда Баҳодир Шоҳ II ни бутун умрга Ҳиндистондан сургун қилиш бўйича қарор қабул қилинади. Шу тариқа Баҳодир Шоҳ II ни Ҳиндистоннинг чекка ҳудудларидан бирида жойлашган Рангун шаҳрига сургун қилишади. Рангун подшоҳ сургун қилинишидан беш йил олдин инглизлар томонидан бунёд этилган шаҳар эди. Мустамлакачилар шаҳарни нолдан тиклашади. Сувлар, кўллар ва ботқоқликдан иборат бўлган қишлоқ ўрнида ўша йиллар учун замонавий инфратузилмага эга янги йирик порт шаҳрини барпо этишади. Янги Рангунга эса янги одамлар керак эди. Шу тариқа бу ерга кўплаб мусулмон динига мансуб аҳоли кўчириб келинади. Шундан сўнг подшоҳ Магара ҳарбий кемасида Калкуттадан Рангунга олиб келинади. Унга рафиқаси Зенат Маҳал ва икки ўғли — 17 ёшли Мирза Жеван Бхат ва 13 ёшли Мирза Шоҳ Аббос ҳамроҳлик қилган. Замонавий тарихчи ва жамоат арбоби Тан Мйин Унинг ёзишича, ҳукмдор Баҳодир Шоҳ II Рангунга ёлғиз ўзи етиб бормаган. Унинг ортидан яна ўнлаб сарой аёнлари ва хизматкорлари келишган. Уларнинг кўпчилиги Рангунга келиб, қўним топган ватандошлари яшайдиган кўчага жойлашишган. Инглиз капитани Нелсон Девиснинг қарори билан ҳукмдорнинг оиласи ва янги келганларга 4 та кичик хона ажратилади. Бундан ташқари, уларга тўртта ҳинд хизматкори тайинланади. Бу шароитлар қамоқхона шароитидан унчалик фарқ қилмасди. Уйда қалам, сиёҳ ва қоғоз бўлиши қатъиян ман этилган. Муҳим томони тахтдан ағдарилган подшоҳ оиласининг ташқи дунё билан барча алоқалари чекланади. 1862 йилнинг октябрь ойида 87 ёшли ҳукмдорнинг соғлиғи ёмонлашади. У деярли овқат емай қўяди. 6 ноябрь куни капитан Девис Баҳодир Шоҳ II энди тузалмаслигига ишонч ҳосил қилиб, унинг уйи яқинидаги ҳудудда дафн қилиш жойини ташкил қилиш учун оҳактош ва ғишт тайёрлашни буюради. Бобурийлар сулоласининг охирги ҳукмдори шу тариқа эртаси куни эрталаб вафот этади. У Ислом дини анъаналарига мувофиқ дафн этилади. Баҳодир Шоҳ II нинг Рангунда вафот этгани бир неча кундан кейин маълум қилинади.

 

— Бобурийлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Баҳодир Шоҳ II авлодларининг кейинги ҳаёти қандай кечади?

 

Ҳукмдорнинг аёли Зенат Маҳал яна йигирма йилга яқин умр кўрган. 1867 йилга келиб Баҳодир Шоҳ II нинг оиласига бўлган ҳибсга олиш тартиби юмшатилади. Шундан сўнг оила аъзоларига бошқа жойларда ҳам яшашга рухсат берилади. Подшоҳнинг катта ўғли ва унинг рафиқаси тез орада янги уйга кўчиб ўтишади. Зенат Маҳал эса умрини ёлғизликда ўтказиб, 1882 йилда вафот этади. Уни дафн қилиш вақтида эса ҳеч ким марҳум эрининг қабри қаердалигини аниқлай олмайди. Шунинг учун у Баҳодир Шоҳ II билан бирга яшаган жойдаги бир дарахтнинг ёнига дафн этилган. Икки йил ўтгач, Мирза Жеван Бхатнинг 42 ёшли ўғли инсультдан вафот этади ва у ҳам шу жой яқинига дафн қилинади. У ердаги сўнгги қабр ҳукмдорнинг набираси Раунак Заманига тегишли ҳисобланади. Баҳодир Шоҳ II оиласида нисбатан фаровон ҳаёт кечирган деб Мирзо Шоҳ Аббоснинг кенжа ўғлини айтиш мумкин. У маҳаллий мусулмон савдогарининг қизига уйланади ва 65 ёшда вафот этади. Унинг авлодлари ҳали ҳам Рангунда яшайди.

 

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"