Ўзбекистонда ер қимирлади
Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Бугун, 14 февраль куни соат 05:48 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабарда айтилишича, зилзила эпицентри Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бўлган. Эпицентрда зилзила магнитудаси 3,6 баллни ташкил қилган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 417 км жануби-ғарбда.







