0

"Перевал"да қор кўчди

Кеча "Қамчиқ" довони қор кўчкиси хавфи сабабли ёпилганди.

"Перевал"да қор кўчди

 

Кеча, 15 февраль куни "Қамчиқ" довони қор кўчкиси хавфи сабабли ёпилганди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, "Қамчиқ" довонидан кесиб ўтган "Тошкент-Ўш" А-373 автомобиль йўлининг 239 км қисмида қор кўчкиси содир бўлди.

 

Тоғ ёнбағридан тушган қор кўчки ҳодисаси автомобиль йўлининг 239 км қисмига тўлиқ тушган. Қор кўчки ҳодисаси ФВВ, "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ҳамда довондаги тегишли хизматлар томонидан тозаланмоқда.

 

ФВВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Ангрен" ва "Оҳангарон" вокзалига келган йўловчилар учун "Оҳангарон-Ангрен-Андижон" қўшимча темирйўл рейси йўлга қўйилган.

 

Қайд этилишича, "Оҳангарон", "Ангрен", "Орзу" темир йўл бекати ва вокзалларидан Поп вокзалигача 200 нафардан ортиқ йўловчи поездда эвакуация қилинмоқда.

 

Шунингдек, хоҳловчилар учун ҳудудларда исиниш масканлари ташкил этилган.

 

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"