Lifestyle

Миллионер махсус хизматлар билан ўз ўлимини саҳналаштирди

У шу йўл билан ҳақиқий қотилдан яширинган.

Миллионер махсус хизматлар билан ўз ўлимини саҳналаштирди

 

АҚШнинг Калифорния штатида миллионер разведка идоралари ёрдамида қотилдан қочиш учун ўзини ўғирлаш ва ўлдирилишини уюштирди. Бу ҳақда "New York Post" нашри хабар берди.

 

41 ёшли Нинус Малан ва унинг севгилиси эрталаб соат олтида эшик тақилишидан уйғонган. Эшик олдида етти нафар Федерал қидирув бюроси агенти бор эди. Махсус хизмат вакиллари уни кимдир ўлдирмоқчи бўлаётганини айтишган. Қотилдан қочиш учун улар қотилликни уюштиришни ҳамда бир муддат яширишни таклиф қилишди.

 

Бироз ўйланиб, миллионер рози бўлди. Шундан сўнг, агентлар уни ошхонадаги стулга ёпиштириб қўйишди. Улар эркакнинг юзини калтаклагандек қилиш учун бўяшди, сўнг унга сунъий қон сепиб, стулни ағдаришди.

 

Маландан барча электроника олиб қўйилди ва унга қариндошлари ва адвокатларига қўнғироқ қилмаслик кераклиги айтилди. Кейин эркак ва унинг севгилиси Сан-Диего шаҳридаги меҳмонхонага олиб кетилган. Улар хонада қулфланган ва қўриқланган. Телевизор ва телефон хонадан олдиндан олиб ташланган.

 

Маълум бўлишича, Маланнинг бизнес шериги Салам Разуки уни ўлдиришни режалаштирган, у билан миллионер 10 йил бирга ишлаган ва кўчмас мулкка масаласида судга даъво киритган. Ўғирлаш ва суиқасд режасида Разукининг қўл остидаги Силвия Гонсалес ва Элизабет Жоеусе иштирок этади. Улар Маланни ўғирлаш, уни Мексикага олиб кетиш ва ўлдириш учун қотил ёллашга қарор қилишди.

 

Улар ижрочини топиб, шартларни муҳокама қилиш учун у билан ресторанда учрашишди. Аммо жиноятчилар гаплашаётган қотил ФҚБ хабарчиси бўлиб чиқди. У уч минг доллар эвазига Маланни ўлдиришга рози бўлди ва дарҳол Разукининг режалари ҳақида махфий хизматларга хабар берди.

 

Разуки, Гонсалес ва Хуарес ҳибсга олинди. Шундан кейингина Малан ва унинг севгилиси уйга қайтишга муваффақ бўлишди.

 

Барча гумонланувчилар айбларини тан олдилар ва қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Разуки ва Гонсалес етти йил, Хуарес уч йилу ўн ойга озодликдан маҳрум этилди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Миллионер махсус хизматлар билан ўз ўлимини саҳналаштирди | Zamon.uz