Ўзбекистон

ОТМларда талабалар учта гуруҳга ажратилади

Вазирлик бу бўйича маълумот берди.

ОТМларда талабалар учта гуруҳга ажратилади

 

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан олийгоҳларда талабаларни уч гуруҳга ажратиш бўйича шошилинч топшириқ берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вазирлик расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда тарқалган “Ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш назарда тутилсин” деган сўзлар контекстдан узиб олинган.

 

Бироқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳозирда шундай ҳикоялар тўплами нашр этишга тайёрланган ва уларни ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналларида эълон қилиниши назарда тутилган. Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялари Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғи билан ОТМларда электр энергия билан таъминлайдиган қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ишларини амалга оширилади.

 

Шунингдек, эндиликда республикадаги барча ОТМлардаги талабалар шартли равишда учта гуруҳга ажратилади.

 

Жумладан:

— Жиноятчиликка мойил талабалар;

— Ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар;

— Тартиб қоидаларга риоя этмайдиган талабалар.

 

Ажратиб олинган талабаларга вазирлик ва олий таълим муассасаларининг раҳбар-ходимларини бириктирилиб уларнинг ота-оналари билан индивидуал суҳбатлар ташкил этиб борилади ҳамда талабалар билан ҳам индивидуал равишда иш олиб бориш режалаштирилган.

 

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"