Туркияда зилзила қурбонлари сони 41 мингдан ошди
Ҳозирда 19 минг қутқарувчи табиий офат зонасида ишламоқда.

Туркияда зилзила қурбонлари сони 41020 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Зилзиладан кейин 6210 та афтершок қайд этилган. AFAD маълумотларига кўра. Ҳозирги кунда Туркия ва хорижий давлатлардан келган 19436 қутқарувчи қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Ҳалокат зонасида одамлар вақтинча яшаши учун 216 мингдан ортиқ чодир ўрнатилган.







